
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
"Ливерпуль" таянч ярим ҳимоячиси Тайлер Мортон фаолиятини Лига 1'да давом эттириши мумкин. Футболчига "Лион" клуби фаол қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe хабар бермоқда.
Манбага кўра, клублар Мортоннинг трансфери бўйича расмий музокараларни бошлаб юборган. Мерсисайдликлар раҳбарияти ўз футболчисини Францияга бонус тўловларисиз 9 млн еврога қўйиб юборишга тайёр. "Лион"да ҳозирча хариднинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўйлашмоқда, французлар учун сумма жуда катта.
Шунингдек, "Лион" ва Мортон шахсий шартнома борасида ҳам келишувга эришгани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда 22 ёшли англиялик футболчи "қизиллар" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Унинг нархи Transfermarkt томонидан 7 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар