Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойдаги мусобақада иштирок этади
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Хитойда халқаро турнир бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон U23 термаси Хитой, Жанубий Корея, Вьетнам билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь ойида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U23 Осиё кубоги мусобақасида вакилларимиз айнан Жанубий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олган.



Комментарии