Ламин Ямал Чемпионлар лигасида “ёш болалар” рекордини ўрнатди

CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Ламин Ямал Чемпионлар лигаси тарихида 18 ёш ва ундан кичик футболчилар орасида энг самарали ўйинчи сифатида рекорд ўрнатди.

Tecno

18 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқич олтинчи турида “Айнтрахт”га қарши ўтказилган учрашувда Жюль Кунденинг голига ассистентлик қилди ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Ламин Ямал “Барселона” таркибида ўйнаб Чемпионлар лигасида ўйнаб келаётганидан бери 14 та самарали ҳаракатни амалга оширган. Яъни, унинг ҳисобида еттидан гол ва ассист бор ва ҳали ёзгача бу статистикани яхшилаш имкони эга.

Аввалги рекорд айни пайтда “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган Килиан Мбаппега тегишли эди. Франциялик футболчи “Монако” ва ПСЖда ўйнаб юрган кезлари 18 ёшигача Чемпионлар лигасида 10 та гол ва уч та ассист билан 13 та самарали ҳаракатни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!