Мерсисайдликлар Слот ўрнида янги мутахассис топиб қўйди
"Ливерпуль" раҳбарияти жамоанинг ўтган мавсумдаги натижаларини баҳолаш якунларига кўра бош мураббий Арне Слотни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, нидерландиялик мутахассис ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида "Борнмут"нинг собиқ бош мураббийи Андони Ираола кўрилмоқда.
Слот 2024 йил июл ойидан буён мерсисайдликлар жамоасини бошқариб келаётган эди.
Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасида 38 ўйинда 60 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллади. Чемпионлар лигасида эса жамоа 1/4 финалда ПСЖга икки ўйин натижасига кўра 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Фикрлар