“Барса”дагилар Ҳусановга баҳо берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қирғизистоннинг Манас шаҳрида (аввалги Жалолобод) жойлашган “Барселона” академиясининг техник директори, Андорра терма жамоасининг собиқ футболчиси Алекс Рока Eurasia Football нашрига берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

Sports.uz портали ушбу суҳбатнинг ўзбек футболи, хусусан, Абдуқодир Ҳусановга тегишли қисмини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- Сиз “Барселона” тизимида ишлагансиз. Абдуқодир Ҳусановнинг Хосеп Гвардиола билан ишлаганидан кейин “Барселона”га ўтиши эҳтимоли ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мен учун Хосеп Гвардиола – футболни ўзгартирган мураббий.

У “Барселона”да ўйин ҳақидаги тушунчани ўзгартирди, кейин эса бошқа клубларда ҳам бу ишни давом эттирди. Унинг жамоалари энг юқори даражада футбол ўйнайди.

Ҳусановда бундай футбол учун аҳамиятли ва керакли бўлган сифатлар бор. У кучли, тезкор, бўш ҳудудларда яхши ҳаракат қилади ва босим остида ҳам ўйнай олади. Замонавий марказий ҳимоячи учун бу жуда муҳим.

Бироқ “Манчестер Сити” – дунёдаги энг яхши клублардан бири. У ерда рақобат жуда юқори, тезлик жуда катта ва талаблар ниҳоятда қаттиқ.

Футболчига вақт, мослашиш ва психологик барқарорлик керак бўлади. Унда сифатлар бор. Энди асосий масала – бу жараёндан қандай ўтишидир.

- Ўзбекистонда унинг йўли осон бўлмаган. Дарҳол асосий таркибдан жой ололмаган, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлган, кейин Беларусь, Франция ва ҳозир “Манчестер Сити”. Бу ажойиб ҳикоя эмасми?

- Ҳа, ва бу бутун минтақа учун яхши намуна.

Агар Ўзбекистондан чиққан футболчи шундай йўлни босиб ўтса, демак бошқалар ҳам имконият олиши мумкин. Балки скаутлар Марказий Осиёга янада кўпроқ эътибор қарата бошлайди.

Бироқ бундай даражада кучли ва тезкор бўлишнинг ўзи етарли эмас. Ўйинни тушуниш, вазиятларни ўқиш ва босим остида тўғри  қарор қабул қилиш ҳам керак.

Гвардиола тизимида марказий ҳимоячи – бу шунчаки тўпни тортиб оладиган футболчи эмас. У ҳужумларни бошлайди, прессинг остида ҳаракат қилади ва жамоа тузилишини яхши тушунади.

Агар Ҳусанов шу сифатларни янада ривожлантира олса, у янада кучли футболчига айланади.

- Демак, “Барселона” ва Гвардиола фалсафаси учун бундай футболчи фойдали бўлиши мумкин?

- Ҳа.

Гвардиола футболида ўйинни тушуниш, қарор қабул қилиш тезлиги, тўп билан муомала қилиш, тана ҳолати ва майдондаги бўш ҳудудларни назорат қилиш жуда муҳим.

Агар футболчи шу жиҳатларда ўсса, у янада кучлироқ бўлади. Ҳусановда бунинг учун яхши асос бор. Қолгани эса меҳнат, вақт ва мослашишга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов якунланган мавсумда “Манчестер Сити”да асосий фигуралардан бирига айланди. Мавсумни захира ўйинчиси мақомида бошлаган легионеримиз аввалига ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Кейинроқ ҳимоя марказига қайтиб, “Сити” мудофаа чизиғини муваффақиятли бошқарди.

Барча турнирларда жами  37 та учрашувда иштирок этган Абдуқодир Ҳусанов мавсум давомида Англия лигаси кубоги ва Англия кубогига сазовор бўлди.

Бизда Ҳусанов бор! “Манчестер Сити” хўжайини Абдуқодирни ҳам тилга олди

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

ФИФА Ҳусановга алоҳида тўхталди!

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

Ана холос! Мареска Ҳусановга кучли рақобатчи олиб келади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!