Кутилмаган янгилик: Шомуродов бадавлат лигага ўтмоқчи, трансфер суммаси ва маош миқдори аниқ!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланган Элдор Шомуродов 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин жамоасини ўзгартириши мумкин.

Ўтган мавсумни Туркия Суперлигасида юқори даражада ўтказган 30 ёшли ўзбек ҳужумчиси Саудия Арабистони клублари эътиборини қозонди.  Бу ҳақда Metaratings нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Шомуродов агар молиявий ва спорт нуқтаи назаридан ҳозирги шароитидан анча яхшироқ таклиф тушса, бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирган.

Ҳозирча Элдорни  Туркияда унга тақдим қилинган шароитлар тўлиқ қониқтирмоқда. Фақат сезиларли даражада манфаатли таклиф бўлса, ўзбек ҳужумчиси трансферга розилик бериши мумкин.  

Сўнгги маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродов ўзини трансфер қилмоқчи бўлган клублардан йилига 3 миллион евро миқдорида маош олишни хоҳлаётгани айтилмоқда.

“Истанбул Башакшеҳир” раҳбарияти эса, тўпурар форвард трансферидан 8,5 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган.

Ўтган мавсумда Шомуродов 22 та гол билан Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди ва жамоасининг Суперлигада кучли бешликдан жой олиб, УЕФА Конференция лигасига чиқишига катта ҳисса қўшди.

Элдор Шомуродов Италия чемпионатидаги қарийб беш йиллик фаолиятидан кейин Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига ижарага берилган эди. Турклар Рим клубига ижара учун 3 миллион евро тўлаган. Transfermarkt порталида “Истанбул Башакшеҳир” 30 ёшли футболчини “Рома”га яна 2,8 миллион евро тўлаб, тўлиқ трансфер  қилгани ҳамда 2029 йилнинг ярмигача шартнома тузгани қайд этилган.

Туркиядаги муваффақиятли мавсумдан кейин Элдор Шомуродовнинг transfermarkt.world порталидаги трансфер қиймати икки миллион еврога кўтарилиб, етти миллион еврони ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек футболи тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан ҳисобланган Элдор Шомуродов Ўзбекистонда “Машъал” ва “Бунёдкор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

2017 йили уни Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Ростов” клуби трансфер қилди ва бош мураббий Валерий Карпин ўзбек футболчисининг янги қирраларини оча олади.

2020 йилнинг октябрида Элдор Италиянинг энг қадимий клуби “Женоа”га трансфер қилинди. Дебют мавсумида А Серияда саккизта гол урган футболчини “Рома” ўз сафига қўшиб олди.

Рим клуби сафида Элдор Шомуродов 2022 йили УЕФА Конференциялар лигасининг илк мавсумида бош соврин соҳиби бўлди. Кейинчалик ҳамюртимиз “Специя” ва “Кальяри” жамоалари сафида ижарада тўп тепди.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида халқаро миқёсда жами 91 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилган.

“Манчестер Сити” Ҳусановга қандай муносабат билдирди?

Ўзбекистоннинг мағлубиятига сабабчилар айтилди

Ҳусановни танимасдим, унга шубҳа билан қараганман!

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!