Гвардиола Ҳусановдан воз кечдими? “Сити” 90 миллион евролик марказий ҳимоячи оляпти

  • 15 Apr 06:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 3
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида кўринмай қолгани кўпчиликнинг эътборини тортди.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик шогирдини кетма-кет учта учрашувда майдонга туширгани йўқ. “Шаҳарликлар” гарчи қишки трансферлар вақтида жамоа таркибига қўшиб олган тўрт нафар футболчидан иккитаси марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, клуб ёзда яна бу позицияга кучли ижрочиларни жалб қилмоқчи.

Бу ҳолат ўз-ўзидан ички рақобатни кучайтиради ва ҳозирнинг ўзида асосий таркибга кириши қийинлашиб қолган Абдуқодир Ҳусано ва Виктор Рейс ёш футболчиларнинг вазиятини янада оғирлаштиради.

Европанинг нуфузли манбаларидан бири – fichajes.net  порталининг маълум қилишича, Хосеп Гвардиола ёзда трансфер қилиш учун “Лейпциг” марказий ҳимоячиси Кастелло Лукебани танлаган.

Аслида 22 ёшли франциялик футболчининг 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган шартномасида уни олмоқчи бўлган клублар 90 миллион евро бадал пули тўлаши тўғрисида банд киритилган. Бироқ ўз олдига юксак мақсадларни қўйган гранд клубларда ўйнаш истагини билдирган Лукеба “Лейпциг” раҳбариятини ўзини арзонроқ суммага қўйиб юборишга кўндирган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Бундеслига клубини 70 миллион евро атрофидаги маблағ қониқтиради. “Лейпциг” бу ҳимоячини 2023 йилнинг ёзида “Лион”дан 30 миллион еврога трансфер қилган.

Кастелло Лукеба ёш бўлса-да, Европанинг иккита топ-лигаси – Франция ва Германия чемпионатларида ўзини кўрсата олди. Гвардиолани бу ўйинчининг турли лигаларга осонликча мослаша олиш қобилияти қизиқтириб қўйган.

Жорий чемпионатда ҳимоя чизиғи “Манчестер Сити”нинг энг заиф нуқтаси экани кўриниь қолди. Жумладан, Абдуқодир Ҳусановнинг таркибга қўшилиши ва тўққизта ўйинда иштирок этиши ҳам амалда ҳимояни етарли даражада кучайтиргани йўқ.

Шу ўринда, айрим экспертлар Хосеп Гвардиола нега охирги пайтда ўзбек футболчисига имкон бермай қўйганини таҳлил қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек легионери сўнгги бор 30 апрель куни “Борнмут” қарши биринчи бўлимда ўйнаган эди. Бироқ, Ҳусанов “Лестер”, “Манчестер Юнайтед” ва “Кристал Пэлас” билан бўлган ўйинларда қатнашмади.

Мутахассисларнинг фикрича, Хосеп Гвардиола мавсумнинг ҳал қилувчи палласида бор эътиборини жамоа натижаларини яхшилашга қаратган. Шу сабаб, Пеп таркиб танлашда ўзининг ўйин фалсафасини яхшироқ тушунадиган бошқа ўйинчилар хизматидан фойдаланишни маъқул кўрмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов эса, ўзи учун янги мамлакат, ўзгача маданият, бошқача муҳитга мослашиш даврини бошдан ўтказяпти, мулоқот учун инглиз тилини ўрганяпти.

Ҳусановнинг ҳозиргача бир неча учрашувда бошланғич таркибга тушгани унинг АПЛга тез мослашгани ва дарров Гвардиоланинг ишончини қозонганидан далолат бермайди, аксинча, ҳимоячилар орасида авж олган жароҳатланиш даражаси ортиши оқибатида кадрлар билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиққанига боғлиқ экани айтилмоқда.

Хосеп Гвардиола ўзбек футболчисидан воз кечди, деб бўлмайди. Энди испаниялик мураббий мавсумлар оралиғи тайёргарлиги жараёнида Ҳусановни ўз ўйин фалсафасига мослаштиришга ҳаракат қилади ва шундан сўнг Абдуқодир яна жамоада асосий фигурага айланиши мумкин. Қолаверса, “Манчестер Сити”дек нуфузли клубларда ички рақобат доим олий даражада бўлади. Абдуқодир Ҳусанов айнан мана шу жиҳатларни ҳам инобатга олиши зарур.

“Реал” Ҳусановнинг дўстини олиб кетадиган бўляпти

“Зидан финти”ни қўллаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ўзбек футболидан чиққан янги истеъдод Ҳусанов даражасига кўтарилади!
Раньери Шомуродовни нега бошланғич таркибда ўйнатмаётгани сабабини айтди!

Ҳусановнинг дўстини маҳалладан кўчириб юборишди

Comments

You must be logged in to commet!
&
Азизжон
15/04/2025 14:23
Сити эртаги тугадими дейман
&
Сурхан Ангор
15/04/2025 12:32
Хусанов 30-апрелда ўйнайдийми шунда?
&
Feruzjonbek
15/04/2025 09:26
Bilatt adminlar ichvolib yozasilami deyman qanaqa 30 aprelda o‘ynagan oxirgi marotaba xaaa jallaaa