“Зидан финти”ни қўллаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

  • 14 апрель, 06:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия чемпионатида 32-турнинг энг кескин ва муросасиз учрашувларидан бири машғур “Олимпико” стадионида пойтахтнинг икки клуби – “Лацио” ва “Рома” ўртасида бўлди.

Бу галги баҳсга “Лацио” мезбонлик қилди. Европа Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига бериладиган йўлланмаларга даъвогарлик қилаётган жамоаларнинг ўзаро баҳсида мухлислар иккита гол кўрди. Дастлаб, мезбонлар 47-дақиқада Алессио Романьолининг зарбасидан кейин ҳисобни очган бўлса, Матиас  Суле 69-дақиқида вазиятни тенглаштирди.

Элдор Шомуродов 59-дақиқада майдонга тушиб, “Рома” ҳужум чизиғини кучайтирди. Бироқ берилган вақт легионеримизга натижага таъсир ўтказиш учун етмади.

Нуфузли манбалардан бири –  siamolaroma.it портали дербидан кейин “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

СВИЛАР 8:

“Рома” билан янги шартнома юзасидан музокара олиб бораётган дарвозабон бу учрашувда жамоага нақадар керак экани ва ўзи талаб қилаётган 4 миллион йиллик маошга лойиқ эканини яна бир карра исботлади.

МАНЧИНИ 5.5:

Тажрибали ҳимоячи рақиб футболчиси Романьолига қарши ўйнашда қийналди. Айрим вазиятларда Свилар жамоадошининг хатоларини тўғрилади.

ЧЕЛИК 6.5:

Турк футболчиси ҳимояда ишончли ўйнай олди. Ўзининг оппоненти Дзакканьига имконият қолдирмади. Чап қанотда ҳақиқий устунлигини намойиш қилди.

НДИКА 6:

Фаол ўйнашга ҳаракат қилди, бироқ жарима майдончаси ичида бироз эътиборли ўйнаши талаб этилади.

САЛЕМАКЕРС 5:

Чап қанот ҳужумкор футболчиси сифатида ўйнаб, рақиб ҳимоячиси Марушичнинг жиддий қаршилигига учради. Жамоа ўйинига таъсир кўрсатмади.

КОНЕ 6:

Одатдагидек, жуда кўп югурди, лекин ҳаракатлари ўтган ўйиндагида бўш чиқди. Ҳисоб тенглашганидан кейин дадилроқ ўйнаши керак эди.

ПАРЕДЕС 5:

Ўйини ўхшамади. Бешинчи дақиқадаёқ сариқ карточка олгани унинг ўйинига таъсир ўтказди. Раньери уни танаффусда захирага олди.

АНЖЕЛИНО 6:

Кейинги учрашувларда Анжелинонинг ўйин даражаси сезиларли даражада пасайиб кетди. Тўпни назорат қилишга қийналди ва паслари аксарият ҳолатларда ноаниқ чиқди.

СУЛЕ 7:

Биринчи бўлимда бўш ҳаракат қилганига қарамай, кейинчалик ҳаракатлари фаоллашди. Гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ истеъдодини янада сайқаллаши талаб этилади.

ПЕЛЛЕГРИНИ 5:

Раньери тажрибали футболчини дерби тўқнашувида майдонга тушириб, нималарнидир умид қилган бўлса керак. Пелеггирини ўз ҳисобига яна битта жуда бўш ўйин қўшиб қўйди. 59-дақиқада ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди.

ДОВБИК 5.5:

Жамоадошлари украиналик форвардга ўзини кўрсатиши учун шароит яратиб бера олмади. Довбикка қанотлардан тўп етказиб берилмади. Айрим ҳолатларда рақиб ҳимоячилари пасларни тўсиб қўйди.

ШОМУРОДОВ 6:

Жанговар руҳият билан майдонга тушди ва ҳужум чизиғига таъсир ўтказишга ҳаракат қилди. Ҳисоб тенглашганидан кейин Зидан усулида финт қўллаб, Довбикка пас узатди. Артём вазиятни бой берди. Шомуродов ўйинни ўзгартиришга уринди. Бироқ ўзини кўрсатиш учун берилган вақт камлик қилди.

КРИСТАНТЕ 6:

Танаффусда Паредеснинг ўрнига майдонга тушган футболчи ҳарчанд уринмасин ўйинни ташкил қилишда фаоллик кўрсата олмади.

Он выходит на поле в перерыве вместо Паредеса, борется, но ничего не добавляет в плане построения и качества игры.

РАНЬЕРИ 6:

Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги дербида мағлубиятга учрагани йўқ, лекин ғалаба билан бу воқеани безашни уддалай олмади. Унинг шогирдлари ғалаба қозониш йўлини топа олмади.

“Манчестер Сити” Ҳусанов орқали янги бизнесни йўлга қўйди!

Ҳусановнинг дўстини маҳалладан кўчириб юборишди

Бугун ўйин: Гвардиола Ҳусановни майдонга туширадими?

Шомуродов худбин эмас! Раньери Элдор ҳақида яна қандай фикр билдирди?

Шомуродов мухлисларга мурожаат йўллади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
komiljon12
15/04/2025 08:03
сайтда матнларни текширадиган корректор йукми, таржима килинган текстдан-оригинал тема олиб ташланмайдими, кундан кунга сайтнинг сифати йуколиб боряпти