
Раньери Шомуродовни нега бошланғич таркибда ўйнатмаётгани сабабини айтди!
А Сериянинг 32-туридан ўрин олган учрашувлар орасида Рим дербисининг аҳамияти юқори. Жаҳонга машҳур “Олимпико” аренаси мезбонлик қилган бу галги тўқнашувга “Лацио” мезбонлик қилди, “Рома” эса ўз уйида меҳмон бўлди.
Бу мавсум пойтахтнинг ҳар икки жамоаси келаси мавсум учун Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Дербидаги ғалаба ғолиб жамоа имкониятларини оширар эди.
Шу боис, ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун тўп тепди. Ҳисобни очиш шу куни “Олимпико”га эгалик қилган “Лацио”га насиб қилди. Мезбонлар вакили Алессио Романьоли 47-дақиқада “Рома” дарвозасини ишғол қилди.
Клаудио Раньери ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида 59-дақиқада майдонга Элдор Шомуродовни туширди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Матиас Суле ҳисобни тенглаштирган голни урди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки томон ҳарчанд уринмасин бир бирининг дарвозасига йўл топа олмади. Дерби дуранг билан тугади. “Рома”нинг Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси 16 та учрашувга етди. Қимматли икки очко йўқотилгани эса, Клаудио Раньери шогирдларини Чемпионлар лигаси йўлланмасидан узоқлаштирди.
Беллашувдан кейин Клаудио Раньери ўзига берилган саволларга жавоб берар экан, нега яна Элдор Шомуродов ва Артём Довбикни бошланғич таркибда бирга ўйнатмагани ҳақида ҳам гапириб ўтди.
- “Ювентус” билан ўйиндан кейин ҳам нега илк дақиқалардан икки ҳужумчи билан ўйнамаганимиз ҳақида саволлар кўп бўлди. Мен бу тактика биз учун фойдалироқ эканини, Элдор ва Артём бирга ўйнаса, хавфли вазиятлар кўпроқ яратилиши ва хавфли жамоага айланишимизни жуда яхши биламан.
Лекин яна таъкидлаб айтаман, ўйин давомида ниманидир ўзгартириш керак бўлиб қолса, бошқа имкониятим қолмайди, чунки бизда фақат мана шу икки нафар марказий ҳужумчи бор холос ва ҳужумда ўйнай оладиган бошқа ўйинчимиз йўқ.
Ҳар бир учрашувдан олдин мана шу ҳолат мени энг катта муаммо. Ҳар ҳафта жума кунигача бу гал ҳужумкорлик ошириш учун Элдорни ҳам бошланғич таркибда майдонга тушураман, деб режа қиламан. Кейин шанба ёки якшанба куни таркиб танлашди ўзимга “Агар нимадир юз берса, ўйинда ўзгариш қилиш керак бўлиб қолса, нима қиламан?”, деган саволни бериб, фикримдан қайтишимга тўғри келяпти.
Шомуродов майдонга тушиши билан ўз қатъиятини намойиш қилаётганини кўриб турибман. Элдор пайдо бўлиши билан жамоа ўзида кучли ишончни ҳис қила бошлайди ва тўпни олдинги чизиққа йўналтиришга ҳаракат қилади.
Ўзбек футболчиси ўйинга қўшилса, Артём Довбик ҳам ўзини олдинги чизиқда анча эркин ҳис этади. Мен эса, ҳар доим энг мақбул йўлни топишим керак бўлади, - деди Клаудио Раньери.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсум давомида икки маротаба “Рома”дан кетишга яқин турган эди. Бироқ мавсумнинг ҳал қилувчи палласида 29 ёшли форвард Клаудио Раньери жамоасида муҳим фигурага айланди.
Бунинг натижасида “Рома” клуби ўзбек легионерига янги шартнома таклиф қилди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси 2027 йилнинг ёзигача Римда фаолият юритадиган бўлди.
Ўзбек футболидан чиққан янги истеъдод Ҳусанов даражасига кўтарилади!
“Зидан финти”ни қўллаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳолади?
“Манчестер Сити” Ҳусанов орқали янги бизнесни йўлга қўйди!
Ҳусановнинг дўстини маҳалладан кўчириб юборишди
Бугун ўйин: Гвардиола Ҳусановни майдонга туширадими?
Шомуродов худбин эмас! Раньери Элдор ҳақида яна қандай фикр билдирди?
Шомуродов мухлисларга мурожаат йўллади!
Фикрлар