- Суперлига
- 15-тур
OKMK
- Мате Ватцадзе 82'
17/09/2020 19:00
Сўғдиёна
- Жавоҳир Қаҳрамонов 48'
-
90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
Биринчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
87'
Голдан сўнг ҳам АГМК ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
-
82'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Вацадзе ҳисобни тенглаштирди. Боши билан дарвозани ажойиб тарзда ишғол қилди.
-
79'
Ноаниқ узатмалар АГМКнинг ҳужумлари охирига етишига имкон бермаяпти.
-
74'
Вацадзе огоҳлантирилди.
-
73'
Нурматов Ғофуров ўрнига майдонга тушди.
-
71'
АГМКнинг кетма-кет ҳужумлари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. Жамоага қойил қолиш керак. 10 киши бўлиб қолганига қарамай, ҳужум қилишда тўхтамаяпти.
-
69'
"Сўғдиёна" ҳимоясида пала-партиш ҳаракатлар. Жиззахликлар бахтига вазият гогл билан якунланмади.
-
65'
Норхоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
60'
Абдулов тўпга чиқишда кичик хатога йўл қўйди.
-
55'
Зонич, Григалашвили ва Вацадзе майдонга туширилди. Абдураҳимов, Аманов ва Полвонов захирага олинди.
-
51'
Дилшод Жўраев "сўнгги умид" фоли учун майдондан четлатилди.
-
48'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жавоҳир Қаҳрамонов ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг дарвозабонни алдаб ўтиб, зарба берди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Шаҳбоз Эркинов сариқ карточка ишлаб олди.
-
42'
Энди Митрович майдонда ётибди.
-
40'
"Сўғдиёна"нинг яна бир футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.
-
38'
Милан Митрович Жокичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини қайтарди.
-
36'
Амановнинг жаримадан узатган тўпини Митрович ушлаб олди.
-
34'
"Сўғдиёна" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
31'
Ғофуров ҳимоячининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Зарба ноаниқ кетди.
-
29'
Кучли ёмғир сабаб жамоалар тезкор ҳаракат қилишга қийналишмоқда.
-
26'
Болтабоевнинг узатмаси ноаниқ чиқди ва "Сўғдиёна"нинг яхшигина хавфли қарши ҳужуми барбод бўлди.
-
23'
Яна Митрович ўз вақтида тўпга чиқиб келди. Вазият бартараф этилди.
-
22'
"Сўғдиёна"дан хавфли ҳужум. Зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди.
-
20'
Митровичнинг тўпга тўғри чиқиб келиши рақиб ҳужумининг бартараф этилишига олиб келди.
-
18'
"Сўғдиёна" дастлабки дақиқалардагидек фаол эмас.
-
16'
Амановнинг яна бир зарбаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
-
15'
Арсланмурод Аманов ҳужумда тўпни қўли билан ўйнади.
-
14'
АГМК тўп назоратини қўлга олди.
-
12'
Бурчак зарбасидан сўнг Митрович тўпни ушлаб олди.
-
11'
"Сўғдиёна" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.
-
6'
Жиззахликлар дастлабки дақиқалардан мезбонларни ҳимояда ўйнашга мажбур этмоқда.
-
2'
Абдуловнинг қўпол хатосидан 2Сўғдиёна" футболчиси фойдалана олмади. Ҳасанов бўш дарвозани ишғол қила олмади.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Жамоалар аллақачон майдонга тушиб келиб бўлди. Учрашув аввалидан АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовни 50 ёши билан табрикланди.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.