- Суперлига
- 2-тур
Қўқон-1912
15/03/2021 16:15
Қизилқум
-
90+5'
Ўйин якунланди.
-
90+4'
Ислом Тўхтахўжаев рақибига қўполлик ишлатди, қўқонликлар жарима тўпи тепишади.
-
90'
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Қизилқумда ўзгариш: Матэ Вацадзе ўрнини Беҳруз Саъдиллоев эгаллади.
-
88'
Игнатий Нестеров ўйинни якунлаб қўймоқчи. У майдонга қайтди.
-
86'
Игнатий Нестеров жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
-
85'
Фарҳод Бекмуродов бурчакдан етказиб берилган пасдан сўнг дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
84'
Игнатий Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бироқ жамоадоши сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
82'
Қўқонда ўзгариш: Сладко Лукич ўрнини Андрей Сидировга бўшатиб берди.
-
81'
Мурод Холмуҳаммедов жаримадан тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.
-
78'
Қизилқумда ўзгариш: Шерали Жўраев ўрнини Муҳсин Убайдуллаев эгаллади.
-
76'
Қизилқум тўпни ўзида ушлаб, рақиб ҳимоячисини ёриб ўтишга уринмоқда, ҳозирча Қўқон футболчислари рақибни жарима майдонига яқинлаштираётгани йўқ.
-
74'
Қўқон ҳужумчиси бурчак зарбасидан тўпни дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
-
73'
Жарима майдони ичида Қизилқум футболчисининг қўлига тўп тегди, бироқ ҳакам пенальти белгилагшга жазм этмади.
-
72'
Ўнг қанотдан жарима майдончамизга узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Нестеров қайтарди.
-
70'
Олег Толмасов бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келишди.
-
68'
Қўқоннинг ҳужумини ҳимоячилар қайинчилик билан қайтарди.
-
64'
Қўқонда ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ўйинга қўшилди.
-
64'
Қўқонда ўзгариш: Шоҳназар Норбеков ўрнини Якуба Бамба эгаллади.
-
62'
Ўнг қанотдан Жамшид Ҳасанов узатиб берган тўпни Григалашвили боши билан дарвозага йўналтиришга уринди. Ноаниқ.
-
59'
Мўмин Мелиев жарима майдонига пас узатди, Асад Собиржонов тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.
-
56'
Славко Лукич жарима тўпидан дарвозага тўғри зарба берди, Игнатий Нестеров қийинчилик билан зарбани қайтарди.
-
54'
Мате Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
54'
Ҳакам Славко Лукичга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатди.
-
53'
Ойбек Қиличев рақибининг оёғига атайин зарба берди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
51'
Мўмин Мелиев узоқдан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
48'
Асад Собиржонов жарима майдони ичига узатилган пасни ўзига бўйсундира олмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
-
47'
Игнатий Нестерова тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, бироқ Қўқон футболчиси қулай вазиятни қўлдан чиқарди.
-
46'
Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи тайм бошланди.
-
45+1'
Биринчи тайм якунланди.
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Шоҳназар Норбеков ҳужумда қўполлик ишлатди.
-
43'
Ойбек Қиличев қанотдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Қўқон тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.
-
41'
Эркин Байдуллаев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
40'
Салим Мустафаевнинг ҳужум чизиғига узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
35'
Қизилқум футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклиги ҳақида маълум қилди.
-
33'
Славко Лукич рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
30'
Қўқон тўпни қисқа паслар орқали ўзида ушлаб турибди.
-
27'
Қўқон футболчиси бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ноаниқ.
-
27'
Славко Лукич маркзга етказиб берилган тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
25'
Чап қанотдан ерлатиб рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга Григалашвили кеч қолди.
-
24'
Қизилқум футболчиси бурчакдан тўпни ошириб беоди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
-
23'
Ойбек Қиличевнинг пасидан кейин Элгужа Григалашвили рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
-
22'
Қизилқум футболчиси тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди.
-
20'
Қўқон рақибга прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олишга уринмоқда.
-
18'
Шерали Жўраевнинг узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
-
15'
Мўмин Мелиев тўп учун курашда жароҳат олди, бироқ у ўйинни давом эттирмоқда.
-
12'
Қўқоннинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ узатилган пас билан якунланди.
-
10'
Мўмин Мелиев қанотдан ошириб берилган пасни боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
-
9'
Шоҳназар Норбеков жарима тўпидан етказиб берилган пасга аниқ зарба бера олмади.
-
7'
Мате Ватсадзе қарши ҳужумда икки ҳимоячини ортда қолдирди, бироқ зарбаси кучсиз чиқди.
-
6'
Олег Толмасов рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
-
4'
Ислом Тўхтахўжаев рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
-
3'
Иван Йосович майдон марказида қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
1'
Қўқон ўйинни ҳужумлар билан бошлади.
-
1'
Бугунги ўйинга старт берилди.
-
0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.