- Суперлига
- 9-тур
Бунёдкор
18/05/2021 19:45
Навбаҳор
-
90+6'
Учрашув якунланди. Марказий ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор" майдонида аранг 1 очкони қўлга киритди.
-
90+4'
Томиванинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. "Навбаҳор" катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.
-
90+3'
Сўнгги дақиқаларни майдон эгалари ҳужумда ўтказмоқда.
-
90+1'
Мезбонлар яна бир ўта қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Бу сафар жарима майдони чизиғидан Мираҳматовнинг берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Тўхтасиновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
-
88'
Жамоадоши майдонни тарк этишидан олдин майдонга тушган Маҳмудхожиев огоҳлантирилди.
-
88'
Ғуломжонов ҳамда Маҳмудхожиев майдонга тушди. Улар ўрнига Исоқжонов ва Абдураҳимов захирага олинди.
-
86'
Икромовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
-
84'
Ҳозиргина майдонга тушган Томива Рўзиевга нисбатан қоида бузди. Рисқуллвев унга сариқ карточка кўрсатди.
-
83'
Хуршид Ғиёсов ўз ўрнини Иброхим Томивага бўшатиб берди.
-
82'
Жароҳатлар ўйин темпига таъсир қилмай қолмаяпти. Бу сафар Исоқжоновга тиббий ёрдам керак.
-
80'
Ғуломовнинг узатмасидан кейин қулай позициядан Стоянович зарба бера олмади.
-
80'
Тўраев рақиб узатмасидан кейин тўпни ўтказмади. "Навбаҳор" бурчак зарбасини қўлга киритди.
-
78'
Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
76'
Расул Йўлдошевнинг зарбасидан кейин Юсупов жой танлашда тўғри ҳаракат қилди.
-
74'
Стояновичнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўрга ташқи томондан келиб тегди ва уни узиб юборди. Ҳакам техник муаммо бартараф этилгунига қадар ўйинни тўхтатиб турибди.
-
73'
Нурилло Тўхтасиновнинг бу сафарги уринишига ҳам аниқлик етишмади.
-
72'
Ўйин анча юқори темпда давом этмоқда. Ҳар икки жамоага ғалаба зарур.
-
70'
Азим Аҳмедов майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
-
69'
Исоқжоновнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
68'
Бу сафар Расул Йўлдошевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп бироз ноаниқ кетди.
-
67'
Мезбонлар бурчак зарбасидан хавфли вазият ташкил эта олди. Тўпга чиқишда хатога йўл қўйган Юсупов жамоасига панд бериб қўйишига бир баҳя қолди.
-
66'
Бу сафар Икромовнинг аниқ зарбасини "Навбаҳор" посбони қайтарди.
-
65'
Хуршид Ғиёсовнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди.
-
64'
Тезкор қарши ҳужум билан рақиб жарима майдонига кирган Паншанбе пас беришда хатога йўл қўйди.
-
63'
Забиҳилло Ўринбоев ўз ўрнини Славиша Стояновичга бўшатиб берди.
-
62'
Қарши ҳужумга ўтган Ғиёсовни шериклари етарлича қўллаб-қувватламади.
-
61'
Тўхтасиновнинг қулай позициядан берган зарбаси кучсиз чиқди. Юсупов тўпни ушлаб олди.
-
59'
Ҳужумда қоида бузган Мираҳматов огоҳлантирилди.
-
58'
Суҳроб Иззатов рақиб жарима майдони ичида мувозанатни йўқотди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.
-
56'
Илк "юриш" Жалиловдан: Тельяков ўз ўрнини Абдураҳимовга бўшатиб берди.
-
54'
"Бунёдкор" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
52'
Даврон Эргашевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
50'
Иккинчи 45 дақиқаликни пойтахтликлар нисбатан фаол бошлади. Уларда бурчак зарбаси.
-
49'
Мезбонлар вакилининг зарбасидан кейин тўп кўзланган манзилга бормади.
-
48'
Хуршид Ғиёсов рақиб жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Юсупов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
-
45+2'
Биринчи таймда жамоалар дарвозаларга йўл топа олмади. Танаффус!
-
45+1'
Тўраевга нисбатан қоида бузган Соловьев огоҳлантирилди.
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Ғиёсовнинг жарима майдонига берган пасини Расул Йўлдошев дарвозага йўллади. Анча хавфли чиққан зарбага бироз аниқлик етишмади.
-
42'
Тўпни тўхтата олмаган Ўринбоев жамоаси ҳужуми муддатидан аввал якунланишига сабаб бўлди.
-
40'
Рақибига нисбатан қоида бузган Сардор Теляковга сариқ карточка кўрсатилди.
-
39'
Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
37'
Томонлар ҳужумдан кўра орқа чизиқда ишончлироқ ҳаракат қилмоқда.
-
35'
Тўпга интилиш мобайнида оёқ пайларини чўзиб олган Исоқжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
34'
Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Исоқжонов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ у тўпни тўхтата олмади.
-
33'
Ҳимояда ажойиб "подкат" ишлатган Азим Аҳмедов рақибнинг қарши ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.
-
32'
Тўпга кўпроқ "қалдирғочлар" эгалик қилмоқда. "Лочинлар" прессингда.
-
30'
Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Мираҳматов ноаниқ зарба берди.
-
29'
Иван Соловьевга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.
-
27'
Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
25'
Жарима майдонига оширилган тўпга Исоқжоновнинг берган зарбаси хавфли чиқди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
25'
Рўзиевнинг кучли зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
-
23'
Қулай позицияга чиқиб борган Мираҳматовгача тўп ўтмади. Аҳмедов вазият қаҳрамони.
-
21'
Голбаннинг узатмасидан кейин тўпга Исоқжонов ета олмади. Меҳмонларнинг қарши ҳужуми барбод бўлди.
-
19'
Бурчакдан оширилган тўпга Даврон Эргашев ноаниқ зарба берди.
-
18'
Мираҳматов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рисқуллаев ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
-
16'
Ибрагимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
-
14'
Нурилло Тўхтасиновнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
-
13'
Рақиб футболчисидан қайтган тўпни жарима майдони ичида турган Соловьев дарвозага йўллади. Ягудин ўз ўрнида.
-
13'
Эргашев Сооловьевга нисбатан қоида бузди. "Навбаҳор"да яхши стандарт вазият.
-
11'
Ўринбоевнинг босимидан кейин Ягудин хато қилди. Аммо унинг ўзи тўпни эгаллаб олиб, вазиятни бартараф этди.
-
10'
Мақсудов шогирдлари рақиб ярим майдонида қисқа узатмалар билан ўйин тизгинини бошқармоқда.
-
8'
"Лочинлар" иккинчи бурчак зарбасидан ҳам ҳеч қандай наф чиқара олмади.
-
7'
Фарруҳ Икромов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
6'
Тўп майдон эгалари назорати остида бўлиб турибди.
-
4'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни ушлаб олган Ягудин жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлади. Бироқ унинг узатмасидан кейин рақиб посбони тўпни узоқлаштирди.
-
3'
Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
-
2'
Илк дақиқалардан олдинга интилган меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Тўғридан тўғри зарба бериш учун қулай нуқта.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Марказий ўйин бир неча дақиқалардан кейин старт олади.