- Osiyo Kubogi U20
- 1/2 final
O‘zbekiston U20

15/03/2023 19:00
Janubiy Koreya U20
- Kim Yong-Xak 106'
-
*'
Отабек яна бир зарбани қайтарди ва термамизнинг финалга чиқишида улкан ҳисса қўшди. Бугун сен қаҳрамонсан, Боймуродов!!!
-
*'
Гол, гол яна битта гол. Йигитларга гап йўқ!!!
-
*'
Учинчи имкониятда рақибларимиз гол уришга муваффақ бўлди.
-
*'
Вакилларимиздан иккинчи гол!
-
*'
Рақибларимизнинг иккинчи зарбасини ҳам Отабек қайтариб қолди!!! Офарин!
-
*'
Аббос Файзуллаев нуқтада адашмади - 1:0.
-
*'
Рақибларимиз илк зарбада хатога йўл қўйди. Баракалла, Отабек! У тўп йўлини тўғри топди!!!
-
*'
Кореяликлар биринчи зарба беради.
-
*'
Пенальтилар сериясини биз билан бирга кузатиб бориш имконига эгасиз!
-
120'
Экстра-таймлар ҳам якунига етди. Ҳисоб ўзгаргани йўқ ва энди пенальтилар серияси ғолибни аниқлаб берилади.
-
119'
Сўнгги дақиқаларда ўта қулай имкониятни бой бердик.
-
117'
Умаралининг жаримадан йўллаган айёрона зарбасига бироз аниқлик етишмади.
-
114'
Аббоснинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
-
112'
Рақиб футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
110'
Эхх, Акрамов. У дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, гол ура олмади.
-
108'
Ҳусановнинг зарбаси ўта кучсиз чиқди.
-
106'
Қўшимча бўлимларнинг иккинчисига старт берилди.
-
105+1'
Тайм якунига етди. Ҳисоб ҳамон ўзгарганича йўқ - 0:0.
-
105'
Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
104'
Ухххх... Яна бир супер зарбани рақиб посбони бартараф этди.
-
102'
Навбатдаги позицион ва чиройли ҳужум самарасиз якунланди биз учун.
-
99'
Ёшларимиз бирин-кетин ҳужумлар ташкил қилмоқда. Аммо ҳозирча гол уришнинг имкони топилмаяпти.
-
97'
Кореяликлар катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
-
95'
Тўп билан футболчиларимиз. Улар бурчак зарбаси ишлаб олишди.
-
93'
Рақибларимиз яхши вазиятга эга бўлди. Аммо посбонимиз Отабек Боймуродов ўз ўрнида.
-
91'
Кореяликлар навбатдаги 2 ўзгаришга қўл урди.
-
90+5'
Асосий вақт 0:0 ҳисобида якун топди. Экстра-таймлар гувоҳи бўламиз!
-
90+3'
Ухххх... Акрамов ўта қулай имкониятдан гол ура олмади.
-
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Ўйиннинг ҳаяжонли онлари яқинлашмоқда...
-
85'
Асқаров барибир захирага олинди. Унинг ўрнига ўйинни Шаҳриёр Жабборов якунлаб қўяди.
-
81'
Беҳруз Асқаров жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Аммо у майдонга қайтишни истаяпти.
-
79'
Асқаров тезликда очиқ зонага чиқиб бораётган Файзуллаевга аниқ пас етказиб бера олмади.
-
76'
Майдон марказида рақибга нисбатан қўполлик қайд этилди.
-
74'
Ёшларимиз қулай имкониятдан гол уриши мумкин эди. Аммо футболчимиз тўпга мослаша олмади.
-
73'
Эсанов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.
-
70'
Абдираҳматов узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба бироз ноаниқ кетди.
-
67'
Ўзбекистон таркибида ўзгариш. Захирадан майдонга тушган Асадбек Жўрабоев ўрнига Шерзод Эсанов, Нодир Абдураззоқов ўрнига эса Шаҳзод Акрамов майдонга тушди.
-
65'
Ҳамюртларимиз ҳозирча рақиб мудофаасини текширувдан ўтказяпти.
-
63'
Тўп назорати вакилларимиз томонида.
-
60'
Жанубий Корея жамоаси таркибида учинчи ўзгариш амалга оширилди. Ли Юнгжун ўрнига ўйинни Сунг Жин Юнг давмо эттиради.
-
59'
Нодир Абдураззоқовдан яна бир зарба. Бироқ яна ноаниқ.
-
57'
Корея термаси жарима майдонимиз олдида хавф туғдирмоқда.
-
54'
Рақибларимиз сафида навбатдаги ўзгариш. Бай Жунг Хо ўз ўрнини Парк Чанг Вуга бўшатиб берди.
-
51'
Абдураззоқовнинг зарбаси ўхшамади. Ўта ноаниқ...
-
49'
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз ҳужумкор бошлади.
-
46'
Кореяликлар таркибида ўзгариш. Ким Хё Сунг ўрнига Канг Сеонг Жинг майдонга туширилди.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+1'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
42'
Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечди ва унда вакилларимиз устун чиқди.
-
39'
Рақибларимиз тўп назоратига эгалик қиляпти.
-
36'
Аббоснинг аниқ зарбасини яна Ким Жун Хонг қайтаришга муваффақ бўлди.
-
35'
Асад Жўрабоев рақибга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
-
32'
Жанубий Корея жарима майдони олдида дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини буздик.
-
29'
Файзуллаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
28'
Канг Сангвунга сариқ карточка кўрсатилди. У Аббосни ўз жарима майдони олдида тўхтатиб қолди.
-
25'
Абдуқодир Ҳусанов рақибнинг кескин ҳужумини қайтариб қолди.
-
23'
Хванг Интаек боши билан дарвозамиз томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
-
20'
Холдорхонов майдонга қайтмади. Унинг ўрнига Асадбек Жўрабоев баҳсни давом эттиради.
-
19'
Пўлатхўжа Холдорхонов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. У захирага олиниши мумкин.
-
17'
Яна ўша Зафармуроддан фаоллик. У кучли зарбаси билан рақиб посбонини синовдан ўтказди. Аммо дарвозабон ҳам бу вазиятнинг гол билан тугашига имкон бермади.
-
14'
Зафармурод Абдираҳматов рақибга нисбатан ажойиб ўйнади ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.
-
12'
Жамоалар ҳозирча бир-бирини ўрганиш билан овора.
-
9'
Кореяликлар тўп назоратига эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда.
-
7'
Беҳруз Асқаровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
5'
Маҳамаджанов қанотдан тезликда рақибларини ортда қолдирди. Аммо якуний пас беришда хатога йўл қўйди.
-
2'
Майдон марказида Нодир Абдураззақовга нисбатан фол ишлатилди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Икки жамоанинг давлат мадҳияси янгради.
-
*'
Жамоалар стадионга чиқиб келди.