- Суперлига
- 14-тур
Қизилқум
- Ислом Кенжабоев 14'

30/07/2023 20:00
Навбаҳор
- Жамшид Болтабоев 3'
- Жасур Яхшибоев 60'
-
90+4'
Учрашув якунланди. "Навбаҳор" сафарда уч очко билан қайтадиган бўлди
-
90+2'
Жамшид Искандеровнинг ўнг қанотдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
90'
Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди
-
81'
Йован Жокичнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
80'
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупрв тўпни қайтарди.
-
76'
"Навбаҳор" сафида яна ўзгариш:Остон Ўрунов ўрнига Дониёр Абдуманнопов майдонга тушди.
-
74'
Тома Табатадзенинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Жавоҳир Ғиёсов қайтарди.
-
73'
"Қизилқум" жамоаси сафида 2 та ўзгариш юз бериб, Ислом Кенжабоев ва Алишер Саноевлар ўрнига Исломжон Тошпўлатов ҳамда Муҳаммадали Ғиёсовлар майдонга тушишди.
-
70'
"Навбаҳор" жамоасида навбатдаги ўзгариш юз бериб, Жасурбек Яхшибоев ўрнига Аброрбек Исмоилов майдонга тушди.
-
68'
"Навбаҳор" фаол ҳужумларни амалга оширмоқда, наманганликлар иккинчи бўлимни кутаётган эканда!
-
66'
Жасурбек Яхшибоевнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда урилган дея инобатга олинмади.
-
60'
ГООООЛЛЛЛЛ! Тома Табатадзенинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Жасурбек Яхшибоев дарвозага аниқ йўллаган ҳолда, "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
-
58'
Тома Табатадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
54'
Мезбонлар таркибида илк ўзгариш юз берди. Шерали Жўраев ўрнига Жўрабек Маннонов майдонга тушди.
-
50'
Учрашув майдон марказида кечмоқда, мезбонлар фаолроқ ҳаракат қилмоқда
-
47'
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан "Қизилқум" жамоаси ўйинни ўз назоратига олди
-
45'
Иккинчи бўлимни "Навбаҳор" таркибдаги 2 та ўзгариш билан бошлади. Темурхўжа Абдухолиқов ва Давронбек Ҳошимовлар ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков ҳамда Тома Табатадзелар майдонга тушишди.
-
45'
Учрашувнинг 2-бўлими бошланди.
-
45+2'
Учрашувнинг 1-бўлими якунланди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан йўл олди.
-
45+1'
Жасурбек Яхшибоев 11 метрли жарима зарбасини амалга оширди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўпни навоийликлар посбони Жавоҳир Илёсов тўпни ушлаб олди. Натижада ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
-
45+1'
ПЕНАЛЬТИ!!!!!!!!!!
-
46'
Мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида Остон Ўруновга нисбатан қўполлик ишлатишгани учун учрашув бош ҳаками Раҳимбек Каримов мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаганди. Айни пайтда ушбу VARда кўриб чиқилмоқда
-
45'
Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди
-
33'
"Қизилқум" футболчиси Акаки ўнг қанотдан тўғридан-тўғри дарвозага зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди
-
32'
32-дақиқада Алишер Саноев рефере томонидан огоҳлантирилди.
-
24'
"Навбаҳор" устози Самвел Бабаяннинг жаҳли чиқмоқда, у шогирдларининг ўйинидан норози
-
22'
УХХХ! "Навбаҳор" дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар
-
21'
Ислом Кенжабоев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва унинг зарбасидан сўнг тўп аввал дарвозабонга ҳамда тўсинга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
-
17'
Учрашув кескин ва шиддатли тарзда ўтмоқда
-
14'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!! Ўйинда мувозанат тикланди. Акаки Шулаяга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам пенальти белгилади. Мазкур вазиятдан Ислом Кенжабоев унумли фойдаланди - 1:1.
-
10'
10-дақиқада Давронбек Ҳошимов огоҳлантирилди.
-
3'
ГООООООООООЛЛЛЛЛ! Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Жамшид Болтабоев "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, ҳисобни очди- 0:1.
-
1'
Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди. Ўйин илк дақиқаларданоқ кескин курашлар остида кечмоқда. -
*'
Бугунги ўйинни мезбонлар оқ. меҳмонлар эса кўк футболкаларда ўтказишади.
-
*'
Ҳар икки жамоа аъзолари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида, ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.