Альваресдан учралган мағлубиятдан сўнг Головкинга тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 16 сентябрь, 2018, 15:21
  • 0
  • Бокс

Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин мексикалик Саул Альварес билан бўлган жангда ўнг кўзидан жароҳат олган. Жанг 36 ёшли спортчининг фаолиятидаги илк мағлубият билан якунланди ва 28 ёшли рақиби WBC, WBA Super ва IBO версиялари бўйича чемпионлик камарларини қўлга киритди.

Головкин жангдан сўнг мағлубият сабабларини изоҳлашни рад қилиб, тезда кийим алмаштириш хонасига йўл олган ва у ерда боксчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, шифокорлар ёрдамидан сўнг у расмий матбуот анжуманида қатнашган.

Қозоғистонлик боксчи учун бу профессиональ рингдаги 40-жанги бўлди. Бунгача у 38 ғалаба (34 нокаут) ва бир дуранг қайд этган эди.

Альварес эса фаолиятидаги 49-ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида яна 2 дуранг ва 1 мағлубият мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!