International Champions Cup. "Барселона"га жиддий қаршилик кўрсатган "Тоттенхэм" якунда барибир мағлуб бўлди

Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.

Бундан бироз аввал АҚШнинг Калифорния штатидаги Пасадина шаҳрида жойлашган  «Роуз Боул» стадионида турнир доирасидан ўрин олган “Барселона” ҳамда "Тоттенхэм" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Баҳснинг асосий бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад 5:3 ҳисобида каталонияликларга кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!