Лопетеги "Реал" футболчилари билан хайрлашди, у бугун истеъфога чиқарилади
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча "Барселона"га (1:5) қарши бўлиб ўтган учрашувда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа футболчилари билан хайрлашган. Таъкидлаш керакки, айнан мана шу мағлубият унинг истеъфога чиқишини деярли 100% га аниқ қилди.
Берилган маълумотларга қараганда 52 ёшли мутахассис “қироллик клуби” футболчиларига биргаликдаги фаолият учун миннатдорлик билдирган ва уларга омад тилаган.
Испан нашрларининг ёзишича “Реал” раҳбарияти бугун Лопетегини истеъфога чиқаради ва унинг ўрнига Антонио Конте тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги кеча ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Реал"даги ишини давом эттиришга умид қилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.
Фикрлар