Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби хужумчиси Лионель Месси ФИФА томонидан The Best совринининг Йилнинг энг яхши футболчисига топшириш тантанали маросимида иштирок эта олмайди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Месси оилавий сабабларга кўра, маросимда иштирок этолмаслиги ҳақида каталонияликлар раҳбариятини огоҳлантирган. 

Маълумот учун, 31 ёшли аргентиниялик йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олиши мумкин. ЖЧ-2018 доирасида Нигерия терма жамоасига урган голи эса мундиалнинг энг чиройли голи бўлишига даъвогарлик қилмоқда.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, "Ювентус" клуби хужумчиси Криштиану Роналду ҳам ушбу маросимда иштирок этолмайди.

The Best совринига Криштиану Роналдудан ташқари шунингдек Лука Модрич (“Реал”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98