Хабарингиз бор бугун Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари старт олади.

Бугун бўлиб ўтадиган Россия ҳамда Саудия Арабистони “А” гуруҳидаги ўйинларни бошлаб беради. Эртага эса Миср ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасида ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини ўтказилади.

ФИФА мазкур баҳсни голландиялик Бьорн Куйперс бошчилигидаги ҳайкамлар гуруҳига ишониб топширди. Таъкидлаш керакки, 45 ёшли рефери фаолияти давомида икки марта Европа лигаси (2013 и 2018) ва бир марта Чемпионлар лигаси (2014) финалини бошқариб борган.

Эслатиб ўтамиз, Миср – Уругвай учрашуви эртага “Екатеринбург Арена”да Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98