Россияда бошланадиган навбатдаги Жаҳон Чемпионатида Франция терма жамоаси қоғозда энг кучли терма дея қаралмоқда. Ўз сафида энг, энг, энгларни йиға олган Франция таркиби ҳақиқатдан энг хавфли терма жамоами? Қуйида шу ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Ҳимоя чизиғидан ташқари ҳар қандай позицияда Франция жаҳоннинг энг яхши икки-уч футболчисини тўплаган. Уго Льорис ва Альфонс Ареолалар каби Чемпионлар Лигаси савиясидаги дарвозабонлар асосий таркиб учун кураш олиб боради. Бошқача айтганда Франциянинг 23 кишилик таркибидан топ савиялаги икки жамоани шакллантирса бўлади.

Франциянинг рақибларини ваҳимага солувчи асосий таркиби қуйидагича:

Льорис; Сидибе, Варан, Умтити, Менди; Канте, Погба; Мбаппе, Гризманн, Лемар; Жиру

Поль Погба ва Жибрил Сидибеларнинг сўнгги ўртоқлик учрашувларида кўрсатган ўйинлари сабаб улар асосий таркибдан тушиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Оливье Жируга ҳам тегишли.

Захира таркиб: Льорис, Павар – Варан – Умтити; Сидибе – Канте – Погба – Менди, Дембеле – Гризманн – Мбаппе

Етишиб чиқаётган юлдузлар орасида Бенжамин Павар ҳимояни ажойиб тарзда мустаҳкамловчи қобилиятини кўз-кўз қилмоқда. Дешамда 3 кишилик ҳимоячи билан ўйнаш фикри туғилиб қолса айнан Павар бундай вазифага жуда мос келади. Ўтган мавсумда 135 миллион евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтган Усмон Дембеледа эса асосий таркибда ўйнаш имконияти туғилиши мумкин.

Учинчи таркиб: Ареоля – Павар, Рами, Кимпембе – Лукас, Нзонзи, Толиссо – Матюиди, Товэн – Фекир – Дембеле.

Жаҳон Чемпионатида Дидье Дешамдан асосий таркибда кимларни ўйнатишини айтишини кутиш қийин масала. Французлар гуруҳдаги сўнгги учрашувни Данияга қарши ўтказади. Унгача эса Франциядан турли хил вариантларни кўрсак ажаб эмас. Бу эса терма жамоанинг таркиби нақадар кенг эканлигидан далолат беради. Дембеле билан бир қаторда Фекир ва Товэнларнинг ҳам имкониятларини паст баҳолаш ярамайди. Улар 1 Лигада биргаликда 40 гол ва 19 голли узатмани амалга оширишди.

Кучли томонлари

Ҳужумдаги тезлик ва маҳорат

Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле тимсолида Франция Европанинг энг ёш икки дриблинг усталарига эга. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларнинг дунё футболидаги ҳукмронлигига нуқта қўйишга қодир иқтидор эгаси сифатида бир неча йиллардан бери Антуан Гризманн тилга олиниб келмоқда.

Ожиз нуқталари

Бош мураббийнинг футболчи танлашдаги хатоси

Яқинда Франция термаси учун гол уриш бўйича 4-ўриндаги Зинедин Зиданга етиб олган Оливье Жиру АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида захирада қолдирилди. Эҳтиросга берилувчан бундай бош мураббий билан ҳар доим тўғри танлов қабул қилинишини кутиб бўлмайди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98