ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар собиқ жамоаси ундан катта миқдорда қарз эканлиги маълум қилиб, “Барселона”ни судга беришни режалаштирмоқда.

Бразилиялик футболчи 2016 йил шартномани узайтириш бўйича каталониялик билан тузилган келишувдаги маблағни тўлиқ тўлашни талаб қилмоқда. Унга кўра, бонус 40 миллион еврони ташкил қилади, бироқ клуб футболчига атиги 14 миллион тўлаган. Шундан кўп ўтмай у клубни тарк этишга қарор қилган.

Неймарнинг фикрича, келишилган маблағни тўламаганлик учун сабаб бўла олмайди. Шундай экан у “Барселона”дан қолган 26 миллион еврони талаб қилмоқда ва шунингдек, ўтган вақт учун 10 % миқдорида компенсация пулини ҳам.

Аввалроқ испан ОАВ Неймарнинг “Барселона”га қайтмоқчи эканлигини ва ПСЖ эса унинг ўрнига футбочлига топиб қўйганлигини хабар қилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98