Ҳозиргина ОЧЛ 6-туридан ўрин олган Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳамда Эроннинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида кечган беллашувда теҳронликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Шу тариқа, “Истиқлол” жамғарган очколар сони 12 тага етди ва жамоа Д гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.

Агарда, эртага Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Зоб Аҳан”ни мағлуб эца, 1/8 финал босқичида айнан Жепаровнинг жамоаси билан тўқнаш келади.

ОЧЛ. 6-тур

“Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Истиқлол” (Эрон) 0:1

Гол: Вурия Ғофури (36).

Манба: SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98