Ҳозиргина Pepsi Суперлига 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Тошкент дербисида эса “шерлар” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндаги ягона гол 6-дақиқада Тиаго Безерра томонидан киритилди.

ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу ўйинни томоша қилиш учун “Пахтакор” марказий стадионига 23 446 нафар мухлис ташриф буюрди.

Қайд этиш жоиз, мазкур жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликни кузатиш учун халигача бундай кўп мухлислар ташрифи кузатилмаган эди.

Бундан олдинги рекорд натижа биринчи даврада “Бунёдкор” стадионида кечган  беллашувда қайд этилган эди. Мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинни 20 168 нафар мухлис бевосида стадиондан туриб кузатган эди.

2008 йилги пойтахт дербисини эса 18 мингдан зиёд мухлис томоша қилган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98