Испаниялик машҳур ярим ҳимоячи Хави тўп сурадиган "Ал-Садд" клуби ўз майдонида "Ал-Араби"ни қабул қилди ва 10:1 ҳисобидаги ўта йирик ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, "Ал-Садд" сафидаги 10 та гол фақат икки кишининг номига ёзилди. Акром Афиф кечаги ўйинда хет-трик қайд этган бўлса, жазоирлик ҳужумчи Бағдод Бунеджа рақиб дарвозасига оз эмас, кўп эмас 7 та (!) тўп киритди.

"Ал-Садд" кечаги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 6 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бунеджа ҳисобидаги голлар сони эса 10 тага етди ва тўпурарлар баҳсида энг яқин таъқибчисини 6 та голга ортда қолдирган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда.

Қуйида эса кечаги ғаройиб ўйинда киритилган голларни томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Изоҳ: Суратда Бунеджа "Насаф" футболчилари билан

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98