Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Эрик Ламела кеча Туринда Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Ювентус”га (2:2) қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дастлабки 10 дақиқа биз учун жуда оғир кечди. Тўп билан кўпроқ муомала қилишимиз эса бизга жуда яхши ёрдам берди. Айниқса, биринчи голни киритганимиздан сўнг ҳисобни тенглаштиришга бўлган ишончимиз янада ортди.

Хатто ҳисоб 2:0 кўринишини олганда ҳам биз тушкунликка тушмадик. Биз ажойиб ўйин кўрсатдик ва ўз кучимизга бўлган ишончимизни яна бир бор исботладик.

“Ювентус” жавоб баҳсида нима қилишини билмайман. Аммо, улар гол уришлари шарт. Биз эса одатдагидек ўз ўйинимизни намойиш этаверамиз”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “Ювентус” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 7 март куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98