Жиззах шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юздан ортиқ ўсмир ғолиблик учун куч синашди.

Кўпкураш баҳсларида 42,600 балл тўплаган Диана Бахтиёрова биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 42,100 балл билан Моҳитабону Тўланова иккинчи ва 42,000 балл билан Индира Ўлмасова учинчи поғонадан жой эгаллади.

Ўғил болалар ўртасида Бобур Тошпўлатов, Мирафзал Фозилов ва Беҳзод Собиров шоҳсупага кўтарилди. Жамоавий баҳсларида ўғил болалар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98