Волейбол бўйича аёллар ўртасида ўтаётган Миллатлар лигасининг тўртинчи хафтасида бир қатор терма жамоалар кутилмаган натижа қайд этди.

Хитойнинг Цзянминь шаҳрида ўтган Бразилия – Россия  учрашуви 3-2 ҳисобида якунланган бўлса, Хитой АҚШга 0-3 ҳисобида имкониятни бой берди.  Таиланд ўз паркетида Японияга 2-3 ҳисобида енгилди. Жанубий Корея ушбу ўйиндан сўнг Туркияга 0-3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Роттердамда Голландия термаси Сербиядан 3-2 ҳисобида устун келди. Доминикан Республикаси эса Италияга қарши ўйинда 0-3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98