«Андижон» клуби «Нефтчи» ёшларига қарши баҳсда ишончли ғалабани қўлга киритди


Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги "Нефтчи" ёшлар жамоаси мавсум-олди тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун "Нефтчи" клуби ўринбосарлари Биринчи лига вакили "Андижон" билан куч синашди.

Баҳс ўртоқлик ўйини мақомига эга бўлишига қарамай қизиқарли ва муросасиз ўтди. Бироқ якунда тажриба ўз сўзини айтди ва андижонликлар ғалабани қўлга киритишди.

"Андижон" таркибида Бахтиёр Қосимов ҳамда Алишер Абдувоҳидов пенальтидан тўп киритган бўлса, Фарҳод Бекмуратов аниқ зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. “Нефтчи” ёшлари таркибидан Санжар Қобулов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. 3:1. Шу тариқа баҳс якунланди.

"Андижон" – "Нефтчи-2" 3 - 1

Голлар: Бахтиёр Қосимов, Алишер Абдувоҳидов, Фарҳод Бекмуратов - Санжар Қобулов 

 

“Нефтчи”: Шуҳрат Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожматов, Ҳусанбой Ғаниев, Санжар Қобулов, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Аброр Исмоилов, Сарвар Абдуллаев, Эламон Каримов, Отабек Исроилов

Заҳира: Абдусаттор Обидов, Азамат Холматов, Отабек Муҳаммаджонов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳамидулло Абдулҳамидов, Баҳодир Алимов, Мўмин Маъмуржонов

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!