​Ана холос: “Реал” Мбаппе трансферидан воз кечишга тайёр

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе орзусидаги жамоа – “Реал”га ўйнаш имкониятинидан айрилиши мумкин.

ПСЖ 24 ёшли футболчини клуб билан шартномани узайтиришга кўндирмоқчи. Парижликлар Мбаппени келаси ёз эркин агент сифатида бепул кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Агар Мбаппе трансферини бу ёз амалга оширадиган жамоа бўлса, ПСЖга 250 миллион евро бадал пули тўлаши керак бўлади. Келаси ёзда бу сумма камайтирилиши табиий.

Лекин мутахассисларнинг таъкидлашича, Мбаппе ва ПСЖ келишуви “Реал” раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин.

El Debate нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” хўжайинларида Килиан Мбаппе ва унинг агентларига бу трансфердан воз кечиши эҳтимоли ошиб бораётганини уқтириб қўйиш истаги пайдо бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!