​Sports.uz талқинига кўра, 2020 йилнинг

2020 йилда профессионал боксда ўз фаолиятларини олиб бораётган бир қатор боксчиларимиз чемпионлик ва юқори рейтинг жангларида рингга кўтарилдилар. Жорий йилда Ўзбекистон тарихида илк бора Муроджон Аҳмадалиев 8-жангидаёқ икки йўналиш чемпионлик камарини қўлга киритди. Қолаверса, Исроил Мадримов кам сонли жанг билан чемпионлик учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Шу ва бошқа боксчиларимиз натижаларидан келиб чиқиб, Sports.uz сайти талқинида  "Топ-10" рейтингини тузишга қарор қилдик.

Қуйида ушбу рейтинг билан танишинг:

1. Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6КО)

*WBА ва IBF чемпиони. *Тhe Ring 2.

2. Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО)

*IBF 1 (ушбу йўналишида чемпионлик камари учун мажбурий давогар), *WBC 8, *WBО 13, *The Ring 8.

3. Исроил Мадримов (6-0, 5 КО)

*WBА 1 (чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар.)

5. Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО)

*IBF 4, *WBА 7, *WBO 13, *The Ring 10.

5. Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО)

*WBА 6 ( WBA International чемпион)

6. Бектемир Мелиқўзиeв (6-0 5 КО)

*WBА 14 ( WBA Continental Americas чемпион), *WBО 16 рейтингга кириш позициясида ( WBО Inter-Continental чемпион)

- Навбатдаги жанг 30 январь Сергей Ковалёвга қарши.

7. Азизбек Абдуғофуров (13-0 5 КО)

*WBC 6 ( WBC чемпионлик камари эгаси)

8. Олимжон Назаров (22-5 14 КО)

* WBО 5 (WBO Oriental минтақавий камари эгаси)

9.Рустам Тўлаганов (3-0 1 КО)

*WBА 14.

10. Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО)

Ушбу рейтинг фақатгина сайт нуқтаи назаридан тузилди ва айнан тўғри дея даъво қилинмайди.

Инобатга олинган факторлар: рейтинг, камар, жанглар статуси, ҳақиқий бокс оммасига таниқлилик даражаси, томошабоплик...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар