Орзуга айб йўқ ёхуд Самир Насри "Реал"дан таклиф кутяпти

 

"Севилья" жамоасида ижара асосида тўп сураётган "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самир Насри Испания кубоги нимчорак финал жавоб учрашуви арафасида "Реал" ҳақида гапирди.

- "Реал"дан таклиф олсам, қалбимдаги орзу рўёбга чиққан бўларди, - деди Самир Насри. - Ҳар қандай футболчи учун бундай буюк клуб чақируви шарафдир. Зинедин Зидан зўр футболчи бўлган. Энди мураббий сифатида катта натижаларга эришяпти. Испанияда жаҳон даражасидаги иккита клуб бор. Қолганлар уларга жиддий қаршилик кўрсатишга уринади холос.

Самир Насри "Севилья таркибида Ла лигада 11 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!