Доҳадаги финалда дунёнинг энг кучли икки теннисчиси тўқнашади

 
Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган халқаро теннис турнири мухлисларга ажойиб учрашувни тақдим этади. Жаҳон рейтингининг собиқ ва амалдаги пешқадамлари - Новак Жокович ва Энди Маррей бош соврин учун кортга чиқади.
 
Новак Жокович ярим финалда мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди. Испаниялик Фернандо Вердаско билан куч синашган сербиялик теннисчи бирични сетни 4:6 ҳисобида бой берди. Иккинчи сетнинг тай-брекида 2:6 ҳисобида ортда қолаётган Новак бир амаллаб вазиятни ўнглади ва 7:6 ҳисобида устун келди. Учинчи сетда эса 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди Маррей чехиялик Томаш Бердихга қарши учрашувда кўп куч сарфлагани йўқ. Ўз ўйин услубини қўллай олган британиялик ракетка устаси 6:3, 6:4 ҳисобида ғалабага эришди.
 
 
Шу тариқа Доҳадаги турнир бош соврини эгаси Новак Жокович ва Энди Маррей баҳсида аниқланадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!