Ана холос: Еттита терма жамоа жазоланди

Европа футбол федерациялари уюшмаси – УЕФА тартиб-интизом қўмитаси яқинда Германида ташкил этилган Европа чемпионатида қатнашган еттита терма жамоага оид расмий қарорини эълон қилди.

Унга кўра, минтақавий халқаро ташкилот еттита миллий федерацияга жарима қўллаган. Бунга “Евро-2024” вақтида бу мамлакатлар терма жамоалари ашаддий мухлислари тартиб-интизом қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлди.

Қарор бўйича энг катта жаримага Хорватия футбол федерацияси топтилди. Терма жамоа фанатлари ўйинлар вақтида ирқчилик ва бошқаларни камситувчи ҳаракатларни содир этгани боис федерация 50 минг евро жарима тўлайди.

Шунингдек, Руминия 40 минг, Албания, Венгрия, Словения, Сербий 30 мингдан, Австрия 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Бундан ташқари, еттита федерацияга УЕФА шафелигида бўлажак мусобақалар доирасида ўз мамлакати терма жамоаларининг сафар учрашувлари учун мухлисларга чипта сотиш таъқиқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!