Алькантара "Реал"нинг таклифини рад этди, у "Барса"га қайтмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара "Реал"га ўтишни истамади.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли испаниялик футболчи гарчи уни “қиролли клуби”нинг янги устози Хулен Лопетеги шахсан ўзи таклиф қилган бўлсада, барибир Мадридга келишни хоҳламаган. Гап шундаки Алькантара ўзининг собиқ жамоаси – “Барселона”га қайтмоқчи. “Бавария” эса футболчи учун 70 млн евро сўрамоқда, аммо каталонияликлар ўзининг собиқ тарбияланувчисига бунча маблағ сарфлашни исташмаяпти.
Маълумот учун, Алькантара “Бавария” сафига 2013 йил айнан “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар