Шок хабар: Тўртта машҳур клуб Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиядаги нуфузли манбалар тарқата бошлаган хабарларга кўра, “Челси” январь ойида “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни харид қилиш имкониятини кўриб чиқаётган тўртта клуб қаторига қўшилди. Бироқ “Этиҳод”да ўзбек футболчисининг аҳамияти ортиб бораётганини ҳисобга олсак, унинг трансфери амалга ошиши жуда мушкул кўринади.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январь ойида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У жисмонан бақувват ва атлетик марказий ҳимоячи сифатида ўзининг юқори салоҳиятини намоён қилмоқда ва футболда энг юқори даражаларга чиқиш учун катта имкониятларга эга эканини кўрсатди.

Янги бош мураббий Энцо Марески қўл остида 22 ёшли футболчи жорий мавсумдаги учрашувларда ҳимоянинг барча нуқталарида ўйнашга улгурди. “Манчестер Сити” ҳамон уни юқори баҳоламоқда ва Ҳусановнинг салоҳияти бошқа клублар эътиборидан ҳам четда қолмаётгани кўриниб турибди.

Айрим манбаларнинг сўнгги хабарларига кўра, ёш ҳимоячи бир нечта клубнинг қизиқиш доирасига тушган. Улар орасида Премьер-лигадаги рақиблар ҳам бор ва улар ўзининг  ҳимоя чизиғидаги муаммоаларини Ҳусанов ёрдамида бартараф этишга интилмоқда.

The Daily Briefing нашрининг сўнгги сонида келтирилган маълумотларда “Челси” Абдуқодир Ҳусановни “ўз тизими учун идеал вариант”, деб ҳисоблаётгани келтирилган.  Шунингдек, бошг мураббий Хаби Алонсо ўзбек футболчисига бўлган қизиқишини тасдиқлаб, январь ойидаёқ Ҳусанов трансфери бўйича расмий таклиф бериши айтиляпти.

Клубнинг футболчига қизиқиши “Челси”нинг мавсум бошида ҳимоядаги жуда заиф ўйини билан боғлиқ. Дастлабки учрашувлар ва янги мавсумнинг биринчи ҳафталарида кўп гол ўтказиб юборилиши лондонликларни ҳимояни кучайтириш вариантларини излашга ундаган.

“Челси” Ҳусанов тимсолида тезлиги ва жисмоний қудрати билан жамоанинг мавжуд муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бера оладиган, шу билан бирга “Стэмфорд Бридж”да узоқ йиллар давомида асосий футболчилардан бирига айланиши мумкин бўлган ёш ҳимоячини кўрмоқда.

Ўша хабарда кейинги йилларда юқори даражага кўтарилиб, Англиянинг гранд клублари қаторига қўшилишга интилаётган “Астон Вилла” ҳам Ҳусанов учун даъвогар сифатида тилга олинади. Чунки бу жамоа ҳам кўп гол ўтказмоқда ва бу муаммони ўзбек футболчиси ёрдамида ҳал қилмоқчи.

Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибига қўшиб олиш режасини тузаётган жамоалар рўйхатида  “Эвертон” ва “Борнмут” каби клублар ҳам бор. Бироқ Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигаси даражасида ҳам ўз иқтидорини намоён қилиб улгургани ва унга “Эвертон” ва “Борнмут”дан машҳурроқ ва кучлироқ клублар ҳам оғиз солаётганини ҳисобга олсак, бу вариантларнинг келажаги йўқдек кўринади.

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Сенсация: Каннаваро Ўзбекистонга янги юлдуз топиб берди!

Ҳусановнинг дўсти “Сити”дан пул учун кетганини тан олди

Ўзбекистон – Эрон ўйинига башорат: Ким ютади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!