
“Гамбург” Маркус Гисдол билан шартномани узайтиришни истамоқда
Германиянинг “Гамбург” клуби бош мураббийи Маркус Гисдол яна бир неча йил жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда NDR Sportclub хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбарлари “Гамбург” устози билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи. Бунинг учун гамбургликлар яқин кунларда ушбу таклиф борасида музокаралар ўтказишади.
Маълумот ўрнида, 47 ёшлик мутахассис “Гамбург”ни ўтган йили сентябрда қабул қилиб олганди. Жамоа айни пайт Бундеслигада 19 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Фикрлар