Манчестерликлар: Ҳусановни соғиндик...

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйин амалиётисиз қолаётганига бир ярим ойдан ўтди. Англия кубоги финалида Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчини ўйин қайдномасига киритди, бироқ майдонга туширгани йўқ.

Шунга қарамай, клуб матбуот хизмати ва Англия футболини ёритаётган манбалар ўзбек легионери “шаҳарликлар” машғулотларида фаол қатнашаётгани акс этган фото ва видео материалларни эълон қилиб бормоқда.

Гарчи Абдуқодир асосий таркибдаги ўрнини йўқотган бўлса-да, тушкунликка тушгани йўқ. Суратларда кайфияти жойида экани ва меҳнат қилишдан тўхтамаганини кўриш мумкин.

Ўз навбатида “Манчестер Сити”нинг бутун дунё бўйлаб ёйилган мухлислари клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ўзбек футболчиси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини қолдирмоқда.

Sports.uz портали ушбу муносабатларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

Iconic Kelvin Ke:

Ҳусанов бизнинг футболчига айланиб бўлган.

Morris Baha:

Гвардиола неча Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс ва Эчевери каби ёшларни ўйнатмаётгани қизиқ ҳолат.

Sam Az:

Ҳусанов ўйнаган жамоа доим ютади!

Pablo Kabiru:

Ҳусанов ва  Нико Гонсалес ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқага ўйнашга лойиқ.

Li No:

Биз Ҳусановни соғиниб қолдик...

Anointed Cris:

Ҳусановни асосий таркибга қайтариш керак!

Jabali Mwamba:

Нега Ҳусановни ўйнатишмаяпти?

Kelvin Munyoro:

Нега Ҳусановнинг имкониятларини ортга суришмоқда?

Mark Reddington:

Абдуқодир Ҳусановнинг машғулотлардаги ҳаракатларини томоша қилиш ҳам жуда мароқли.

Richard Woodward:

Ҳусанов бошланғич таркибда бўлиши керак.

Peace Agb:

Ҳусанов, Доку ва Мармуш ўйинни бошидан майдонда бўлиши лозим.

Arati Fredric:

Ҳар гал Ҳусановни майдонда кўрсам, қалбим қувончга тўларди.

Maris KH:

Абдуқодирни яхши кўрамиз.

Epoh Bleck:

Ҳусанов машғулотларда ҳам қаттиқ ишлаётгани кўриниб турибди-ку...

Derick Ameh:

Мен ачинаётган ягона нарса, Ҳусановга ўйнаш имконини беришмаётганидир. Абдуқодир айрим ўйинчиларга қараганда, таркибда бўлишга муносиброқ!

Роналду Шомуродов жамоасидагилар билан ҳеч қачон футболка алмаштирмайди!

Шомуродов жамоасини машҳур мураббий бошқаришга рози бўлди

Шомуродовга экспертлар неччи балл қўйди?

Бу юлдуз келса, Ҳусановга “Сити”да аниқ “нон” қолмайди!

Раньери ва Шомуродов А Серияни даҳшатга солмоқда

Шомуродов “Рома”нинг “топ-5”даги тарихий рекордини таъминлаб берди!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию