Ғуломнинг бозори чаққон

 
"Наполи" ҳимоячиси Фавзи Ғулом қатор гранд клублари эътиборига тушди ва уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар сони кун сайин кўпайиб бормоқда.
 
Аввалига "Реал" устози Зинедин Зидан ўзи сингари асли жазоирлик бўлган Фавзи Ғуломни Мадридга таклиф этаётган ҳақи хабар берилган эди. Энди 25 ёшли бу футболчига "Челси", "Бавария" ва ПСЖ каби гранд клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда.
 
 
Айни пайтда "Наполи" ва Фавзи Ғулом 2018 йилгача давом этадиган шартномани узайтириш бўйича келиша олмаяпти. Футболчи йилига 2,5 миллион евро миқдорида маош талаб қилмоқда. Клуб эса кўпи билан 1,6 миллион евро маош беришини айтмоқда. Гранд клублар бу вазиятдан фойдаланиб, Ғуломни осонликча қўлга киритмоқчи. Чунки агар футболчи шартномани янгиламайдиган бўлса. унинг трансфер нархи сезиларли даражада тушиб кетади.
 
Гранд клубларнинг барчаси Фавзи Ғуломга унинг маош борасидаги талаблари тўла қодирилишига ваъда бермоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!