“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Маркази залида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур ташкил этилган Конференцияда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазир ўринбосари Фарход Турдиев иштирок этди.
Республика таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчи ходимлари, мустақил изланувчилари, магистрантлар, талабалар ва соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Илмий-амалий конференцияни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Илхомжон Турсуналиев очиб берди хамда конференция дастури бўйича профессор-ўқитувчилар ўз мавзулари бўйича маърузалар ўқидилар.
Илмий-амалий конференция давомида анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият олиб борди:
1-шўъба: Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида замонавий ёндашувлар.
2-шўъба: Болалар спортини ривожлантириш механизмлари.
3-шўъба: Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси самарадорлигини оширишда педагогик-психологик ёндашув.
4-шўъба: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновацион ғоя ва технологияларни қўллаш.
5-шўъба: Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпияда ҳаракатининг ривожланиши ва истиқболлари.
6-шўъба: Жисмоний тарбия ва спортнинг тиббий-биологик муаммолари.
Ушбу Конференцияни ўтказишдан мақсад профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ҳамда республикамизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, улардаги муаммо ечимларни излаш ҳамда бартараф этиш, ечимини топишдан иборат бўлди.
Шўъбалар йиғилишларида кўтарилган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан берилган таклифлар умумлаштирилиб Конференциянинг ялпи йиғилишида ўз ечимларини топди ва баённомалар расмийлаштирилди.
Иштирокчилар конференциянинг ялпи мажлисида “Энг яхши тест учун”, “Энг яхши мақола учун”, “Энг яхши маъруза учун”, “Фаол иштироки учун” номинациялари бўйича сертификат ва эсдалик совғалар билан ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Фахриддин Чориев
Фикрлар