Роберто Баутиста-Агутни ким тўхтатади?

Испаниялик теннисчи Роберто Баутиста-Агут Болгарияда ўтаётган "Sofia Open" мусобақасининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

София шаҳрида мезбонлик қилаётган турнирнинг биринчи даврасида Роберто австралиялик Мэттью Эбденни 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди мусобақанинг 1/4 финал босқичида Баутиста-Агут германиялик Янник Маден, ёки венгриялик Мартон Фучовичга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!