Альберт Рамос-Виньолас Гштаадда тенгсиз эканини исботлади
Ads
Испаниялик теннисчи Альберт Рамос-Виньолас Швейцариянинг Гштаад шаҳрида ўтказилган  мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
 
Рамос турнирнинг финал учрашувида германиялик Седрик-Марсель Штебега қарши кортга чиқиб, якунида рақибидан 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди.
 
Мазкур ғалаба Рамосга 90,390 АҚШ доллари пул мукофоти ҳамда 250 рейтинг очкосини келтирди.