Аморим: “Менга "Ливерпуль"дан олдинда бўлиш муҳим эмас, мен фақат ғалаба ҳақида ўйлайман”

  • 1 ноябрь, 13:29
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим “Ливерпуль” билан рақобат ва ўзининг чемпионатдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

“Менга "Ливерпуль"дан олдинда бўламизми йўқми — бу умуман муҳим эмас. Мен фақат ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ва турнир жадвалининг энг юқори поғонасида якунлашни истайман. Менинг мақсадим  жамоа ўйинини шундай қуришки, биз Англия чемпиони бўлайлик,” — деди Аморим "Stan Sport Football" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, АПЛда 9 та турдан сўнг "қизил иблислар" 16 очко тўплаб, 6-ўринда бормоқда.  Бугун 10-тур доирасида португалиялик мутахассиснинг шогирдлари “Ноттингем Форест” билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!