Ана холос: Дўсматов Бибоссиновни ниманинг эвазига мағлуб эта олгани маълум бўлди!

Париж Олимпиадасининг бокс мусобақаларида 51 килограмм вазн тоифасида жаҳоннинг энг кучли икки чарм қўлқоп устаси – Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибоссинов ўртасидаги шиддатли жанг ҳали ҳам муҳокама ва таҳлил қилинмоқда.

Россиянинг «неКАРАтэ» Youtube-канали бу беллашувни “Олимпия ўйинларининг энг яхши жанги”, деб баҳолади ва баҳс таҳлилини ўз кузатувчилари эътиборига ҳавола этди.

- Ҳакамларнинг қарорига тўлиқ ва мутлақ қўшиламан. Бу ерда ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас.

Бунақа жанглар Олимпиадани безайди. Тезкорлик ва техника, иккита мутлақо бошқача услуб, ҳақиқий икки бокс устасининг бир рингда тўқнашиши бу – суперкласс!

Бибоссиновнинг бўйи баланд, антропометрияси зўр, бунинг эвазига у жангда қулай пайт пойлайди, Дўсматов эса, зарба бера олиши учун яқин ва ўрта масофага кириб бориши, рақиб ҳимоячисини ёриб ўтиши шарт. Қозоғистонлик боксчи рақибни кутиб олиш ва зарба бериш учун масофани ушлаб туриши талаб этилади.

Қисқаси, бу жангда ҳеч ким чекингани йўқ, Бибоссинов жангда “уйғонмади”, деб бўлмайди. Дўсматов ҳам етарли жаражада фаоллик кўрсатмади, деган фикр йўқ. Бу жангда ҳар иккиси ҳам борини берди.

Шундай бўлса-да, Дўсматовнинг ишлашини эътибор берсак, унинг рингда ҳақиқий “Профессор” экани намоён бўлади. Бу одам бокс билан тирик. У жангни ўқий оладиган ҳақиқий боксчи. Жангда қачон оёқ ҳаракатларини ишга солиш керак бўлса, шуни ўз вақтида қилди, қачонки охиригача курашиш керак бўлса, охиригача босди.

Ҳасанбой рингда нималар бўлаётганини яъши англайди. Бу жангда ўта муҳим фазилат.

Жанг тенгма-тенг бўлди, лекин менга кўпроқ Дўсматов ёқди. Бу жангда у рақибидан катта устунлик қилгани йўқ, жанг тенгма-тенг бўлди. Ҳакамларнинг қарорига тўлиқ қўшиланман. Дўсматов  бу жангни оқилона олиб боргани менга маъқул келди, - дейилади  «неКАРАтэ» Youtube-канали шарҳида.

Қозоғистонда ҳам экспертлар Бибоссинов ва Дўсматов беллашувини таҳлил қилишни давом эттирмоқда. Хусусан, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Сагатбек Мусаханов бу жанг бўйича ўз баҳосини айтди.

- Биринчи раундда Бибоссинов ғалаба қозонди. Иккинчи раунддан Дўсматов жангга фаолроқ киришди ва кичик устунлик билан ўз фойдасига ҳал қилди.

Учинчи раундда Ўзбекистон вакили тўлиқ устунлик қилди. Мағлубиятда ҳакамларни айблаб керак эмас. Қозоғистонлик боксчилар захирасида нима бўлса, ҳаммасини намойиш қилиб бўлди, - деди Сагатбек Мусаханов.

Эслатиб ўтамиз, Сакен Бибоссинов 2021 йилги жаҳон чемпиони ва Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори ҳисобланади.

Ҳасанбой Дўсматов эса, 2016 йилги Олимпия ўйинларида олтин медаль ва энг зўр техникаси учун Вэл Баркер кубоги билан тақдирланган. Жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғолиб чиққан.

Британиялик эксперт Дўсматовнинг ғалабасини қандай баҳолади? Бу фикрга қўшиласизми?

Дўсматовнинг азалий рақиби аламли мағлубиятни қандай қабул қилди? Қозоғистонликлар нима деяпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!