АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Челси": Матнли трансляция

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бугун АПЛ 6-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Челси"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни матнли эфирда сизларга ҳавола этамиз.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Иккинчи таймга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+1'

    МЮ бурчакдан тўпни амалга оширди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 90'

    Маркус Рэшфорд ажойиб зарба йўллади. Эдуар Мендидан сейв.

  • 90'

    Каванига узатилган пас аниқ бормади.

  • 86'

    Хаким Зиеш яна бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тоза ўйнашди.

  • 85'

    Хаким Зиеш бупчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 83'

    МЮда ўзгариш. Мэйсон Гринвуд Скотт Мактоминей ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 81'

    "Челси"дв ўзгариш. Кристиан Пулишич ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.

  • 80'

    Поль Погба яхши имкониятга эга бўлди. Рекошет сабаб хавф баратарф этилди.

  • 79'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар тўпни узоқлатиришди.

  • 76'

    Маркус Рэшфорд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Мэйсон Маунт Фредга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 72'

    "Челси"да ўзгариш. Кай Хаверц ўрнини Мэйсон Маунтга бўшатиб берди.

  • 72'

    "Челси"да ўзгариш. Тимо Вернер ўрнига Тэмми Абрахам майдонга тушди.

  • 65'

    Ўйинда тўхталиш. Поль Погба ва Рис Жеймс тўқнашиб кетди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда

  • 63'

    Бенжамин Чилуэллнинг бурчакдан узатилган паси ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.

  • 59'

    Эдинсон Кавани ажойиб имкониятга эга бўлди. Тўп дарвозадан бир неча сантиметр узоқликдан ўтиб кетди.

  • 58'

    МЮда ўзгариш. Эдинсон Кавани  Даниэл Жеймс ўрнини тўлдирди.

  • 58'

    МЮда ўзгариш. Пол Погба Хуан Матанинг ўрнига майдонга тушди.

  • 55'

    Юқоридан узатилган пасга Кай Хаверц ета олмади.

  • 52'

    МЮ бурчак тўпини ўйин билан давом эттирди. Узатмалар Матанинг офсайдда қолиши билан якунланди.

  • 47'

    Фред сариқ карточка олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45+1'

    Кай Хаверц қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    МЮ бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришди.

  • 41'

    Хуан Мата жуда чиройли зарба йўллади. Эдуар Менди сейв билан вазиятни бартараф этди.

  • 39'

    Люк Шоуга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Нголо Канте қўполлик ишлатди. Аткинсон ўйинни тўхтатди.

  • 36'

    МЮ бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни жарима майдонидан ташқарига тепиб юборишди.

  • 35'

    Маркус Рэшфорд ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо Мендидан сейв ишлатиб зарбани қайтарди.

  • 34'

    Бурчак тўпидан узатилган пасни Харри Магуайр дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

  • 34'

    Кристиан Пулишичда яна бир имконият, бироқ зарба бурчак тўпи билан якунланди.

  • 33'

    Кристиан Пулишич яхши зарба берди. Де Хеа осонлик билан ушлаб олди.

  • 31'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, Менди ўз ўрнида.

  • 31'

    Бурчак тўпини ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди.

  • 30'

    Менди ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди. МЮ бурчак тўпи тепади.

  • 28'

    Фред қўполлик ишлатди. Жарима зарбасини Рис Жеймс дарвозага аниқ зарба йўллади, бироқ Де Хеа ўз ўрнида.

  • 24'

    Бруно Фернандеш бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 22'

    "Челси" тўпни ўзида ушлаб туришга интилмоқда.

  • 21'

    МЮ яхши ҳимояланмоқда.

  • 20'

    Бен Чилуэлл бурчак тўпи ишлаб олди. Унинг ўзи тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ Скотт Мактоминей тўпни узоқлаштирди.

  • 18'

    Бурчакдан узатиб берилган пасни ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 17'

    "Челси" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 14'

    Бруну Фернандеш қўполлик ишлатди.

  • 13'

    Иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

  • 10'

    Харри Магуайр тўни Даниэль Жеймсга ўзатди. Бироқ уэльслик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда пасни қабул қилиб олди.

  • 9'

    Бугунги ўйинни Мартин Аткинсон бошқариб боради.

  • 8'

    Жамоалар тўпни ўзида ушлаб туришга интилишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!