Аргентина терма жамоаси таркибини Месси тузадими?

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса таркибни Лионель Месси тузади, деган фикрларни рад этди. 

- Айримлар Месси терма жамоага ўз дўстларини киритади, деган фикрларни илгари сурмоқда, - деди Эдгардо Бауса. - Бу ёлғон. Аргентина кучли футболчилардан таркиб топган жамоа. Биз бўлғуси жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритамиз. 

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг саралаш туринирида 12-тур якунларига кўра, 19 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди. 

SPORTS.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!