Барбора ва Катержина ўз ҳисобига битта ғалабани ёзиб қўйди

Чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Катержина Синякова тандеми канадалик Габриэла Дабровски ва хитойлик  И-Фань Сю жуфтлиги билан якуний турнирнинг илк босқичида рақобатлашди.

Шэньчжен шаҳрида ўтган ушбу ўйинда Барбора ва Катержина жуфтлик баҳсларидаги илк рақиблари устидан 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа ўз гуруҳларида битта ғалаба сабаб етакчига айланди.