"Барса" академияси бой берган "жавоҳирлар"

“Ла Масия” номли “Барселона” академиясидан Испания термаси учун юзлаб жуда етук футбол юлдузлари етишиб чиққан. Бундан ташқари, клуб академиясининг яна аҳамиятли жиҳати шундаки, унда тарбияланганлар бош жамоада ҳам ўзларини синаб кўришлари учун доимо имкониятлар яратилади. Албатта, баъзида истиснолар ҳам бўлиб туради. 
“Барса” академиясида тарбия топиб, жамоада ўзига жой топа олмай, келажакни бошқа клубда қуришга ҳаракат қилганлар ҳақида сўзлашамиз. 
Бу футболчилар, бошқа клубларда ўйнаб футбол тарихига ўз исмларини муҳрлашни уддалашди. Мақолада Пике ҳақида сўз бормайди. У МЮга кўчиб ўтган, аммо тезда ўз “уйига” қайтиб, шу ерда машҳурликка эришган. 

Эктор БЕЛЬЕРИН

Ўнг қанот ҳимоячиси Эктор 8 ёшида Каталония клуби академиясига келиб қўшилади. Катта умидлар билан футболга қадам қўйган ўйинчи, скаутлар Венгерга таклиф қилишмагунча ҳеч қандай ривожланишга эришмади. Ўйинчида ёрқин келажакни кўра олган француз мураббийи унга қизиқиш билдириб, тезда жамоасига қўшиб олди. Қизиқ томони, Бельерин “Барса” да қолишни жуда хоҳлаган. Аммо “Арсенал” мутасаддилари уни қизиқтириб қўя олган. 

Натижада, 2011 йилда 16 ёшли футболчи 500минг евро эвазига, Англия клубига кўчиб ўтади. Асосий жамоадаги дебют ўйинини уч йил кутишига тўгъри келган футболчи, бунга 2014 йилда эришади. Венгер Бельеринни Англиядаги энг яхши ўйинчилардан қилишга вада берган эди ва у бунинг устидан чиқишга эришди. Рақобатда бошқа футболчилардан устун келган Каталония тарбияланувчиси ҳозирда ўнг қанотнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. 
“Арсенал”нинг омадсиз йиллари футболчига ҳам таъсир қилмай қолмади. У ҳозиргача Испания термасиниг учта ўйинига чақирилган холос. Аммо мутахассислар ва мухлислар унга ишонади. 
Балки кун келиб, ҳудди мактабдоши Пикедек ўз “уйига” қайтиб, иккинчи имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрар. 


Мауро ИКАРДИ
Аргентиналик Икарди оиласи билан 6 ёшида ўз юртини тарк этиб, Испания кўчиб ўтган. Шундан сўнг Мауро ўзининг спортга илк қадамларини айнан шу юртда қўйишига тўгъри келган. Икардининг қобилиятига қизиқиш билдирган жамоалар кўпчиликни ташкил қилди. Шулардан энг мақбули “Барселона” томонидан берилди. У бу ерда ўзини йўқотиб қўймади ва академиянинг У-19 жамоасида ҳам асосий ўйинчиладан бири бўлишга эришди. 
Аммо давом этишни уддалай олмаган футболчи, 2011 йилда «Сампдория» клубига кўчиб ўтди. Аввалига ижара асосида тўп сурган футболчини, Италия клуби 300 минг евро эвазига сотиб олди. Икардининг ўзи ҳам Каталония клубини тарк этганидан афсусланмайди. Унинг фикрича, ўша пайтлардаёқ унинг ўйини жамоа стилига тўғри келмаслигини ҳис қилган. 


Норасмий маълумотларга қараганда, Мауронинг оиласи “Барса”дан ёш футболчи учун жуда катта маош талаб қилган. Клуб эса бундай пулни бера олмаслигини айтган. Нима бўлишига қарамай, Икарди Италияда “ўзини” топди. Ҳозирда Икарди энг ёрқин ўйин намойиш этадиган ҳужумчилардан бири.
Тўғри, агар унинг хотини футболчининг жамоаси ва шартномаларига аралашмаганида у бунданда ёрқин ўйинлар кўрсатиши мумкиндир. Аммо булар кейинг масала…

Жерар ДЕУЛОФЕУ
Деулофеунинг Профессионал футболга кириб келишидаги илк клуб, унча катта бўлмаган «Пенья» клуби эди. У 9 ёшида “Ла Масия”га кўчиб ўтди. Ёш талантли Жерар ҳақида газеталар “бонг” уришди, мутахассислар гапиришди. Аммо бу футболчига ўзини кўрсатишда ёрдам бера олмади. Бош жамоага ўтишни уддалай олмаган футболчи икки йилни ижарада- “Эвертон” ва “Севилья” клубларида ўтказди. Шундан кейин у қадрдон Каталония жамоасини тарк этишга қарор қилди. 
2015 йилда Деулофеу 6 миллион евро эвазига “Эвертон” аъзосига айланди. Хавбек Англия жамоасига жуда тез мослашиб кетди. Ажойиб ўйинлар кўрсатаётган футболчини, “Барса” қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Испанияга қайтарди. Деулофеунинг “Камп Ноу”га қайтиши, на жамоа ва на футболчи учун фойдали бўлди. Ярим йил ўтиб “Уотфорд”га ижарага бериб юборилган футболчи, 30 ўйинда 10та гол урди, 5 бора голларга ассистентлик қилди. Жерар 2018/2019 йиллардаги жамоасининг энг яхши ҳужумчисига айланди. 
Балки футболчининг даражаси испан клубидаги рақобатда дош бера олмас, аммо унга кўпроқ имкониятлар берилса, унинг бошқа жамоаларда қайд этаётган сермаҳсуллик қобилияти Испанияда ҳам “уйғониши” ҳеч гап эмас. “Ла Масия” да ҳам, “Барса”га футболчи бўлиб қайтганида ҳам унга ишонишмади. 

Тьяго АЛЬКАНТАРА

Тьяго Алькантара «Барселона» академиясига анча кеч-14 ёшида келиб қўшилди.
Бунгача у «Фламенго», «Уреки» ва «Кельме» клубларида шугъулланган. 2008 йилдан бошлаб футболчи асосий жамоада машғулотларга қўшилда, ҳатто асосий жамоа шарафини ҳимоя қилишга ҳам улгурди.
Аммо 3 йил ўтибгина, футболчи майдонда кўпроқ кўрина бошлади. Айнан ўша пайтдаги бош мураббий Гвардиола унга кўпроқ ишонч билдира бошлади. Аммо якунда футболчи 2 йилгина асосий таркибда тўп сура олди, холос. 
2013 йилда Гвардиола “Барселона”нит тарк этди. “Бавария”дан қўним топган мураббий Каталония клубидан Алькантарани таклиф қилади. Бу пайтда футболчи ҳам шуни чин дилдан хоҳлаб турган эди. 
“Барса” футболчига маош ўзгартиришларисиз шартнома таклиф қилди. Бу эса футболчининг кетишида сўнгги қарорга келишига ёрдам берди. 25 миллион евро эвазига Германия клубига ўтган футболчининг ҳозирда нархи 70 миллион еврога етган ва ҳозирда “Бавария” клубининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. 


Сеск ФАБРЕГАС

Фабрегас “Барселона” академияси бой берган энг катта “жавоҳир”лардан бири. Чунки унинг ўйини айнан клубнинг фалсафасига тўгъри келар эди. 
Венгер футболчи 16 ёш бўлганида, клубдан кетиши ва Англияга кўчиб ўтишига кўндира олди. Футболчи ҳам ўзининг келажагини кўра олмагач, “Арсенал”га қўшилди. 
У тезда Лондон клубининг асосий “фигура”сига айланди. Аммо у доим “Барселона”га қайтишга ҳаракат қилган. 2011 йилда бундай имконият борлигида, “Арсенал” раҳбариятидан уни қўйиб юборишларини сўрайди. 3 йил давомида “Камп Ноу”да кўриниш берган футболчи мураббий томонидан ўзига ноқулай бўлган нуқтада синаб кўрилди. У бу нуқтада тўлиқ ўйнаб кета олмади.


Оқибатда, футболчи Лондоннинг бошқа клуби “Челси”га ўтишга қарор қилди. Сеск январдан бошлаб “Монако” клубига кўчиб ўтди. Унинг фаолияти ёрқин хотиралар билан эсланиши аниқ, аммо унда бундан ҳам юқори марраларга эришиш имкони бор эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!