"Барселона" Италиядан футболчи олиб келмоқчи

"Барселона" Италия чемпионати вакилини нишонга олди.

Адриан Рабьо  ёзда клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин. Ҳозирда 27 ёшли франциялик футболчи ўйнаётган "Ювентус" футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи, бироқ унга йилига талаб қилинадиган 10 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.

"Fichajes" нашрининг сўзларига кўра, Адрианга "Барселона" жамаоаси қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби жорий мавсум шартномаси якунланадиган франциялик футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин.

Умумий ҳисобда Рабьо Турин клуби сафида 157 та ўйинда майдонга тушиб,  13 та гол урди ва шерикларига 8 та самарали узатма  берди.

Маълумот учун, "Trаnsfermarkt"  портали Франция терма жамоаси аъзосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!