
"Барселона" Жанубий Корея клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Жанубий Кореянинг "Сеул" ҳамда Испаниянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига этди. Жамоалар Сеулдаги (Жанубий Корея) "Сеул Уорлд Кап - Сангам" стадионида ўйнашди. Унда "Барселона" 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Барселона" таркибида Роберт Левандовски, Ламин Ямал (икки марта), Андреас Кристенсен, Ферран Торрес (икки марта) ва Гави ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Сеул" сафида Чжо Ёон Ук, Язан Ал-Араб ва Хан Мин Чун гол урди.
Фикрлар