"Барселона" ва "Интер" Фирминога харидор

Роберто Фирмино жорий мавсум охирида "Ливерпуль"ни тарк этади. 31 ёшли ҳужумчи янги жамоа топишда муаммога дуч келмаса керак. "Football Insider" нашри хабарига кўра, "Барселона" ва "Интер" Фирминони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Айни пайтда Саудия Арабистонидаги клублардан бири Роберто Фирмино учун катта таклиф тайёрлаётгани таъкидланган. Криштиану Роналду "Ан-Наср"га ўтгандан сўнг, маҳаллий клублар бошқа юлдузларни таклиф қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард жорий мавсум АПЛнинг 18 учрашувида қатнашиб, 8 та гол урди ва 4 маротаба шерикларининг голига пас бер

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!